1,5 мингга яқин дельфин букри кит билан ўйнашди (видео)
Калифорния соҳиллари яқинида, Монтерей кўрфазида юзлаб дельфинлар тўпланишиб, букри кит ва унинг боласини безор қилди. Бу ҳақда San Francisco Chronicle нашри маълум қилди.
Дрондан олинган видеода дельфинлар она кит боши атрофида сузиб, уни шўнғишга мажбур қилаётганларини кўриш мумкин. Кит шўнғиганда эса дельфинлар у томонидан кўтарилган тўлқин устида сузаётганларини кўриш мумкин.
“Улар кўринишича бундан ҳақиқий завқ олмоқдалар, китлар эса бундан унча ҳам безовталик сезмаганлар”, деб изоҳ берган биолог Нэнси Блэк. Унинг фикрича, кит боласи 4 ойча олдин дунёга келган. У онаси билан бирга сузиб, балиқ ва планктонларни тутишни ўрганмоқда.
Биологнинг айтишича, китлар олдида 1,5 мингга яқин дельфин сузиб юрган. Бу дельфинлар орасида Тинч океани оқ ёнбош дельфинларидан ташқари, шимолий китсимон деьфинлар ҳам бўлган.
Катта ёшли урғочи букри китнинг узунлиги 14,5 метрни ташкил қилади. У асосан денгиз қисқичбақалари, балиқлар ва моллюскалар билан озиқаланади ва дельфинлар учун хавф туғдирмайди.
Мавзуга оид
11:45 / 08.07.2023
Калифорния қирғоқларида денгиз шерлари ва дельфинларнинг жасади кўпаймоқда — бунга сабаб нима?
21:38 / 16.10.2020
АҚШда робот-дельфин ишлаб чиқилди (видео)
12:31 / 11.10.2020
Кит ва дельфинлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда
23:31 / 29.09.2019