Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда профилактика инспекторига пичоқ уришди
3 июнь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи Н.Б. туман ИИБга қўнғироқ қилиб, унинг уйи олдида “Сардор” исмли шахс маст ҳолда жанжал кўтариб безовта қилаётганлигини маълум қилиб ёрдам сўраган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Мазкур хабар юзасидан шу ҳудудга хизмат кўрсатувчи туман ИИБ профилактика инспектори Б.А. воқеа жойига келиб, Бекобод шаҳрида яшовчи муқаддам 3 маротаба судланган С.Р.ни тартибга чақирган вақтида у профилактика инспекторини чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, воқеа жойидан қочиб кетган, профилактика инспектори жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Кўрилган чоралар натижасида С.Р. ушланган.
Мавзуга оид
22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
07:49 / 19.03.2025
Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ИИВга ўтказилди
09:13 / 14.02.2025
Бекободда табиатга 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
10:57 / 20.01.2025