Жаҳон | 09:47 / 04.06.2018
5918
1 дақиқада ўқилади

Трамп махсус прокурор Мюллер билан қандай шартда учрашиши айтилди

Фото: DPA

АҚШ президенти Дональд Трамп адвокати Рудольф Жулианининг маълум қилишича, мамлакат етакчиси Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига Россия аралашуви бўйича иш юзасидан суриштирувлар олиб бораётган махсус прокурор Роберт Мюллер билан учрашиши мумкин. Бу учрашув қисқа вақт давом этадиган бўлса, юз беради, деб хабар қилмоқда ABC News.

«Агарда улар бизни бу мулоқот қисқа, тахминан беш ёки олти банддан иборат бўлишига ишонтира олишса, унда биз ҳам бунга рози бўлишимиз мумкин», - дея айтиб ўтди Жулиани.

Унинг сўзларига кўра, Трамп Мюллерга интервью беришга тайёр, бироқ, унинг адвокатлари буни қилмасликни маслаҳат бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампни «Ал-Қоида» етакчиси билан таққослашганди.

Мавзуга оид