Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қрим Украина таркибига қайтиши учун асос мавжуд эмас – Путин
Россия президенти Владимир Путин Россия Украинага Қримни қайтариб бериши учун асослар йўқлигини айтди.
“Бунга асослар йўқ”, деб жавоб қилган Путин тегишли саволга Австриянинг ORF телеканалига берган интервьюсида.
Путин 5 июнда Венага ташриф буюради. Ташриф давомида Путиннинг Австрия президенти Александер Ван дер Беллен ва канцлери Себастьян Курц билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Қрим 2014 йил мартдаги референдумдан кейин Россия ҳудудига айланган. Референдумда Қрим Республикасининг 96,77 фоиз ва Севастополнинг 95,6 фоиз аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берган. Қрим раҳбарияти референдумни Украинада 2014 йил февралда давлат тўнтаруви юз бергандан кейин ўтказишга қарор қилган.
Украина ҳамон Қримни вақтинчалик босиб олинган ҳудуди деб ҳисоблаб келади. Россия раҳбарияти бир неча маротаба Қрим аҳолиси демократик йўл ва БМТ низомига тўлиқ мос ҳолда Россия билан бирлашишга қарор қилганини айтган. Путиннинг айтишича, Қрим масаласи “батамом ёпилган”.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025