Жаҳон | 20:01 / 05.06.2018
21761
1 дақиқада ўқилади

Туркияда карикатурачи Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди

Фото: hurriyetdailynews.com/ Globallookpress

Туркиялик машҳур карикатурачи, 69 ёшли Нури Куртжебе мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун ҳибсга олинди. Бу суд унинг ҳукмга апелляциясини рад этгач юз берди, деб хабар қилмоқда Hurriyet газетаси рассомнинг адвокати Аҳмад Эрмем Акюзга асосан.

Аввалроқ, Куртжебе бир йил, икки ой ва 15 кунлик қамоққа ҳукм қилинганди. Бунга 2015 йилда Aydınlık газетасида эълон қилинган Эрдўғанга карикатура сабаб бўлган.

Куртжебе Туркия шимоли-ғарбидаги Ялова вилоятида қўлга олинди ҳамда расмий жараёнлардан сўнг қамоққа олиб кетилди.

Туркияда президентни ҳақорат қилганлар жаримага ёки бир йилдан тўрт йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид