Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Huawei билан келишувни бекор қилади
Facebook шу ҳафта охирларида Хитойнинг Huawei компанияси билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шахсий маълумотларига кириш бўйича келишувни бекор қилади. Бу ҳақда The New York Times манбаларга асосан хабар бермоқда.
Huawei билан битим 2010 йилда имзоланган. Бироқ, бу компания миллий хавфсизликка таҳдид уйғотувчи корхоналар рўйхатига киритилди, сабаби Хитой ҳукумати билан қалин ҳамкорлик қилади.
Huawei’дан ташқари, Facebook Хитойнинг яна камида учта компанияси: Lenovo, Oppo ва TCL билан шахсий маълумотлардан фойдаланиш бўйича келишувга эришган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ вакилларининг маълум қилишича, улар Huawei билан бўлишган маълумот компания серверларида эмас, балки фойдаланувчилар телефонида қолган.
Мавзуга оид
16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
12:02 / 09.01.2025