Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги телеканални очиш таклифи берилди
Mening fikrim веб-порталида “Таълим” телеканалини очиш ҳақида мурожаат пайдо бўлди.
Ҳар бир ривожланган давлат ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, уларни баркамол авлод этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратган.
«Бугун мамлакатимизда ёшларга ана шундай эътибор берилмоқда. Барча имкониятлар яратилмоқда. Бугун ёшларнинг таълим жараёнидаги муаммоларини ўрганиш, уларнинг ютуқларини оммалаштириш, ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим ва фан соҳасига оид телеканал ташкил этиш керак», - дейилади мурожаат матнида.
Қайд этилишича, телеканал ўз фаолиятида онлайн (видео) дарслар, телевикторина ва танловлар, ақл чархи, илм-фан ютуқлари, янги ихтиролар, ноёб иқтидорли ёшлар, кузатувлар ва илмий тадқиқотлар, буюк алломалар ва Нобель мукофоти совриндорлари ҳаёти, таълим тизимидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида кўрсатувлар тайёрлайди.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
15:40 / 28.12.2024
1 январдан янги «Futbol» телеканали иш бошлайди
10:03 / 02.09.2024