Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Глобализациядан фойда кўрган мамлакатлар маълум бўлди
1990 - 2016 йилларда юз берган глобализация жараёнидан Швейцария, Япония ва Финляндия энг кўп фойда кўрган. Bertelsmann фонди тадқиқотлари натижаси шундан далолат бермоқда.
Глобализациянинг мамлакат учун қанчалик фойдали эканини аниқлаш мақсадида экспертлар глобализация индексини ҳисоблаб чиқдилар, сўнгра унга қўшимча равишда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тузатишларни қўлладилар.
Ҳисоб-китобларга кўра, глобализациядан энг кўп фойдани Швейцария аҳолиси олган. 1990-2016 йиллар давомида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ йилига 1900 еврога кўпайган. Мамлакат бу давр мобайнида ҳар бир фуқароси учун 49,7 минг евро ишлаб олган. Тадқиқотчилар фикрига кўра, Швейцарияни «глобализация чемпиони» деб бемалол айтиш мумкин.
Япониянинг бу борадаги кўрсаткичлари бироз пастроқ. 1990-2016 йилларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ йилига 1500 еврога кўпайган. Бу эса ҳар бир фуқаро учун 39 минг еврони ташкил қилади.
Учинчи ўринни Финляндия эгаллаб турибди. 26 йил ичида мамлакатда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ йилига 1400 еврога кўпайган. Бу эса ҳар бир фуқаро учун 36 минг еврони ташкил қилади. Кейинги ўринларни Ирландия (1200 евро ва 32 минг евро), Исроил (1100 евро ва 30 минг евро) ва Германия (1100 евро ва 29 минг евро) эгаллаб турибди.
Россия 42та мамлакат ичида 39-ўринда боряпти. Бунга сабаб - мамлакат иқтисодиётининг халқаро ҳамжамият билан жуда паст даражада интеграциялашганидир. 26 йил ичида Россияда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ йилига 115 еврога кўпайган. Бу эса ҳар бир фуқаро учун 3 минг еврони ташкил қилади.
Тадқиқотлар жараёнида жами 42та мамлакат иқтисодиёти таҳлил қилинди. Бу давлатларнинг кўрсаткичлари дунё ЯИМнинг 90%ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025