Ўзбекистон | 16:20 / 09.06.2018
10257
1 дақиқада ўқилади

Риэлторлик фаолиятига оид ўзгариш юз берди 

Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беряпти.

“Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Киритилган ўзгартиришга кўра, малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили эмас балки, 3 йилда бир марта малака ошириш курсларида ўқийдилар.

Мавзуга оид