Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида яна бир чорраҳада автомобиллар қатнови тикланади
Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрининг кўплаб чорраҳалари аввалги ҳолатига қайтарилмоқда ва уларда автомобиллар ҳаракати йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Муқимий ва Арнасой кўчалари туташган (Пионерский) чорраҳада ҳам демонтаж ишлари олиб борилмоқда. Унда 10 июндан автомобиллар ҳаракати тикланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, халқ орасида “Спорт товарлари” номи билан машҳур Қатортол ва Муқимий кўчалари чорраҳаси қайта очилгани ҳақида хабар қилинган эди. Маълумки, Нурафшон кўчаси Муқимий кўчаси билан туташтирилганидан кейин мазкур Муқимий кўчасига ёндош йўллар чорраҳалари ёпилган ва узлуксиз ҳаракат йўлга қўйилган эди. Бу, ўз навбатида, автомобиллар ва фуқаролар ҳаракатланишида ноқулайликларга сабаб бўлди.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрининг Матбуотчилар ва Истиқлол кўчаларида автомобил ҳаракатига рухсат берилганди.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025