Жаҳон | 07:46 / 10.06.2018
27222
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШга қарши божлар киритилишига рухсат бермаслигини айтди

Фото: AP / Jesco Denzel

Вашингтон бошқа давлатларга АҚШ бизнесига қарши божлар киритишга рухсат бермайди. Бу ҳақда  АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда ёзди.  

Трамп бундай хабарни Канадада “Катта еттилик” саммити якунлангандан кейин қолдирган.

“АҚШ бошқа давлатлар давлатимизга ўз маҳсулотини йиғимларни тўламасдан жўнатаётган бир пайтда уларга фермерларимиз, ишчи ва компанияларимизга қарши катта божлар ва савдо чекловлари киритишга рухсат бермайди. Биз ўнлаб йиллар савдода ўзбошимчаликка чидадик ва бу жуда узоқ чўзилиб кетди”, деб ёзган Трамп.

Трамп “Катта еттилик” саммитидан бироз аввалроқ Европа иттифоқи ва Канададан импорт қилинувчи пўлат ва алюминийга божлар киритганди. 7 июнда “Блумберг” ахборот агентлиги Франция Германиядан кейин АҚШ билан бир қатор масалалар бўйича келишмовчилик ортида G7 саммитининг қўшма баёнотини имзоламаслиги мумкинлигини Вашингтонга тушунтириб қўйганини маълум қилганди.

Мавзуга оид