АҚШ ҲҲКнинг изсиз ғойиб бўлган зобити 35 йил ўтиб қўлга олинди
АҚШнинг Калифорния штатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучлари собиқ зобити кичик Уильям Говард Хьюзни қўлга олишди. У 35 йил муқаддам изсиз ғойиб бўлганди. Бу ҳақда Associated Press АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари махсус суриштирувлар бошқармасига асосан хабар бермоқда.
Кичик Хьюз шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сохталаштириш билан рўй берган фирибгарлик ҳолати бўйича суриштирув ишлари якунига кўра қўлга олинди.
Агентликнинг айтишича, ҳарбий-ҳаво кучлари зобити 35 йил муқаддам махфий маълумотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган. У совуқ уруш пайтида НАТОнинг кузатув тизимларини яратиш ва ишлашини таҳлил қилиш билан шуғулланган.
Кичик Хьюз Альбукерк шаҳрида 1983 йилда изсиз ғойиб бўлган, у ўшанда 33 ёшда эди.
Зобитнинг қўлга олинганидан сўнг айтишича, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларидаги ишдан ҳафсаласи пир бўлган, шундан кейин у шахсни тасдиқловчи сохта ҳужжат ясаган ва Калифорнияда шунча йил давомида истиқомат қилиб келган. Ҳозирги пайтда кичик Хьюз дезертирликда айбланмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024