Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзавтосаноат” тизимида импортни 10 фоизга қисқартириш белгиланган
“Ўзавтосаноат” АЖда тадбиркорлар учун кўргазмали-семинар ўтказилди. Унда мамлакат автомобилсозлик саноати учун зарур бўлган ва шу кунгача импорт қилиб келинган бутловчи қисмлар намойиш этилди.
Асака автомобиль заводи ўз фаолиятини 4та маҳаллий таъминотчи корхоналардан келувчи 12 хил бутловчи қисмдан бошлаган бўлса, ҳозирга келиб маҳаллий таъминотчиларнинг сони 100дан, улардан келтирилаётган бутловчи қисмлар турлари эса 2,5 мингдан ортган. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган Йўл харитасида “Ўзавтосаноат” АЖ тизимида импортни 10%га қисқартириш белгиланган.
Кўргазмали семинарда сўзга чиққан компания вакилларининг таъкидлаганидек, жорий йилнинг 9 март куни Асака шаҳридаги GM Uzbekistan автомобиль заводида ҳам 80 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирокида кўргазмали-семинар ўтказилган эди.
Тадбирда GM Uzbekistan автомобиль заводининг ушбу бутловчи қисмларга бўлган йиллик эҳтиёжи, кўргазмага қўйилган бутловчи қисмларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағ, ҳамда ишлаб чиқаришда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
Мавзуга оид
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
22:40 / 08.04.2025