Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 июнь куни Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доиралари учрашади
Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Беларусга ташрифи доирасида 13 июнь куни икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш истиқболларига бағишланган муҳокамалар доираси бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитасининг Ташқи алоқалар, ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги тарғиботи бўлими шу ҳақида маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат инвестициялар қўмитасидан Шамиль Бурнашев иштирок этади.
Йиғилишда шунингдек Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармонлар доиралар вакиллари қатнашишади. Ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга йўналтирилган йўл харитаси доирасида 2018 йил учун савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокамаси режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, икки томонлама ҳамкорликка доир мазкур йўл харитаси Минскда V Ҳукуматлараро комиссия қўшма йиғилишида имзоланган. Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида машинасозлик, агросаноат комплекслари, қурилиш саноит, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа соҳалар белгиланган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025