Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчиси Россияга ташриф буюрди
Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг барчаси Россияга ташриф буюришди, деб хабар беради ТАСС.
Энг охирги бўлиб Япония терма жамоаси етиб борди, у Қозон шаҳрида истиқомат қилади.
Москва шаҳри ва вилоятида 10та жамоа истиқомат қилади: Россия, Португалия, Эрон, Франция, Перу, Аргентина, Германия, Мексика, Бельгия ва Тунис.
5та жамоа Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида яшайди: Саудия Арабистони, Хорватия, Коста-Рика, Жанубий Корея ва Англия.
3та жамоа Татаристонда истиқомат қилади: Австралия, Колумбия ва Япония.
Уругвай терма жамоаси - Нижний Новгород, Миср – Грозний, Марокаш – Воронеж, Швейцария – Тольятти, Сербия – Светлогорск, Панама – Саранск, Сенегал – Калуга шаҳрини танлаган.
7та жамоа Россиянинг жанубий вилоятларини танлаган: Испания – Краснодар, Дания – Анапа, Исландия ва Швеция – Геленжик, Бразилия ва Польша – Сочи, Нигерия – Ессентуки.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 14 июнь куни Россия - Саудия Арабистони ўйини билан бошланади.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35 / 24.11.2024