Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеяси Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралади
БМТ Бош ассамблеяси Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжат 120 давлат томонидан қўллаб-қувватланди, саккизтаси қарши овоз берди, 45таси - бетараф қолди. Таъкидланишича, қабул қилинган резолюция лойиҳаси АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида қабул қилинишини блоклаб қўйган ҳужжатга ўхшашдир.
Резолюция Исроилдан Фаластин тинч аҳолисига қарши «ўта кучли, нопропорционал ва танловсиз» кучни қўллашдан тийилишни талаб қилади.
Бундан ташқари, БМТ Бош ассамблеяси минтақада «дарҳол, мустаҳкам ва тўла риоя этилувчи ўт очишни тўхтатиш режимини таъминлаш учун тезкор ҳаракатларга» чақиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси фаластинлик 4 шахсни ўлдиргани, 618 киши жароҳат олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025