Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Сўх тумани ҳақида илиқ фикр билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Олтиариқ туманида Фарғона вилояти фаоллари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари вилоятдаги олис тоғли чегара ҳудуд - Сўх тумани аҳолиси ҳақида алоҳида мамнуният ва эҳтиром билан фикр билдирди, дея хабар беради йиғилишда иштирок этган KUN.UZ мобил мухбири.
“Ўзбекистоннинг хушманзара, баҳаво, тоғ ён бағрида жойлашган туманнинг одамлари саховатпеша, меҳнаткаш ва бағри кенг”, дея таъкидлади президент.
Видеоселекторда Сўх аҳли номидан “Ғазнов” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Хурсаной Қосимова ва Ҳайитхон Мунавваржоновалар сўзга чиқиб, туман аҳолиси ҳаётидаги янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришди. Улар томонидан Сўхда янги иш ўринлар яратиш, ёшларни мазмунли дам олишлари учун туманда истироҳат боғи ташкил этиш масаласи кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев қўйилган масалани тез кунларда ижобий ҳал этилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз: Давлат раҳбари Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрган эди. .
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025