Такси тўғрисидаги қоидаларга интернет орқали электрон тўлов қўшилди
Қонун ҳужжатларида интернет тармоғи орқали такси тўловини амалга ошириш банди пайдо бўлди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгилаб қўйилган, у билан бошқа актларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Такси йўловчиларини ташиш қоидаларида бунга қадар ҳайдовчи билан ҳисоб-китоб нақд ёки пластик карточкалардан ҳисоб-китоб терминали қўлланган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилганди. Энди бу ерга «интернет орқали электрон тўлов орқали» банди қўшилди.
Бундан ташқари, йўловчилар ва юкларни ташиш учун лицензиялар муддатсиз бўлади (аввал у 5 йил муддатга бериларди). Бу президентимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорида ҳам назарда тутилган бўлиб, унга биноан, 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда деярли барча лицензиялар муддатсиз бўлади.
Ҳужжат билан белгиланишича, лицензия энди фақат Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан берилади (аввал Тошкент ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги департаментлар ҳам бор эди).
Ташувлар билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкинлиги ҳақидаги банд ўзгаришсиз қолди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
08:10 / 17.09.2024
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024