Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди
15 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намозлари ўқилди.
Тошкент шаҳрида Ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

Имом-хатиблар барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтдилар. Шунингдек, ҳайит байрами фазилатлари хусусида маъруза қилдилар.

11 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» қарори имзоланган эди. Қарорда 2018 йил 15−17 июнь кунлари — Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонланиши белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклаганди.









Мавзуга оид

20:30 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар

09:43 / 28.03.2025
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

09:46 / 27.03.2025
Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди

10:39 / 16.06.2024