Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эйфель минораси ўқ ўтказмайдиган шиша билан ҳимоя қилинади
Франция ҳукумати Эйфель минорасини ўқ ўтказмайдиган шиша билан ҳимоя қилмоқчи, бу ҳам туристик объектни, ҳам унга яқин бўлган ҳудудни террорчилик ҳужумларидан асраш учун амалга оширилади, деб хабар бермоқда BBC.
Аниқлик киритилишича, қалинлиги 6,5 см бўлган ўқ ўтказмайдиган шиша диққатга сазовор жойни икки томондан ҳимоя қилади, бошқа икки томон эса металл панжара билан ўраб олинади.
Телекомпания маълумотларига кўра, тўсиқ ёнида яна 420та махсус блок қўйилади, улар одамларни автомобиль ҳужумидан ҳимоя қилишда қўл келиши керак.
Умумий қиймати 35 млн евро бўлган бу конструкцияларнинг барини июль ойи ўрталарига қадар ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирги пайтда минорани вақтинчалик ҳимоя тўсиқлари ўраб турибди, улар 2016 йилнинг июлида ўрнатилган.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025