Ўзбекистонда кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида кенг тарқалган фойдали қазилмалар рўйхати ҳам тасдиқланди. Улар:
Аргиллитлар ва алевролитлар.
Ҳарсангтошлар, шағал ва майда шағаллар.
Гиллар (бўёқ ва цемент ишлаб чиқариш учун яроқлилардан ташқари).
Доломит.
Оҳактош (цемент ишлаб чиқариш ва металлургия саноатида ишлатишга яроқлиларидан ташқари).
Оҳактош-чиғаноқтош.
Тош бўлаклари.
Кварцит (техник кремний ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган ҳамда динасли ва флюслилардан ташқари).
Лёсс ва лёссимон жинслар (цемент ишлаб чиқариш учун яроқлилардан ташқари). Мергель (цемент ишлаб чиқариш учун яроқлилардан ташқари).
Бўрсимон жинслар.
Мармар.
Қум (қолиплашда ва шиша ишлаб чиқаришда фойдаланиладиганларидан ташқари).
Қумтош.
Сланец (ёнувчи ва қорасидан ташқари).
Суглинкалар (цемент ишлаб чиқариш учун яроқлиларидан ташқари).
Магматик, метаморфик ва вулқаноген жинслар (цемент ва ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқариш учун яроқлиларидан ташқари).
Мавзуга оид
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024
«Ўзагроинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилди
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
18:28 / 26.09.2024