Спорт | 00:49 / 18.06.2018
4189
1 дақиқада ўқилади

82 ёшли мексикалик аёл терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун Россияга борди

Фото: ТАСС

Мексикалик 82 ёшли Патрисия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Россияга борган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Патрисия терма жамоани 70 йилдан буён қўллаб келмоқда. Кекса аёл бу вақт оралиғида терма жамоанинг кўплаб ўйинларида бўлган, бироқ жаҳон чемпионатига илк бор келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Мексика гуруҳ босқичининг илк турида Германия терма жамоасини кичик ҳисобда енгди. 

Фото: ТАСС
Фото: ТАСС

Мавзуга оид