Спорт | 02:23 / 18.06.2018
17576
1 дақиқада ўқилади

Бу кулгили. Марадона Аргентина терма жамоаси схемасини танқид қилди

Фото: Getty Images

Футбол афсонаси Диего Марадона Аргентина терма жамоаси Хорхе Сампаолини танқид қилди. Бу ҳақда El Comercio хабар берди.

"Терма жамоани бошқариш учун иқтидорлироқ мураббийлар бор. Сампаолида аниқ ўйин режаси йўқ. Мен у 2-3-3-2 схемасида ўйнаши ҳақида ўқигандим. Бу кулгили. Ҳеч ким ҳозир бундай ўйнамайди. Исландия, Нигерия ҳамда Хорватия билан бир гуруҳда осон бўлмайди", – деди Марадона. 

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид