Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Антарктикада илмий база ташкил этмоқчи
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Антарктикада илмий база ташкил этмоқчилигини маълум қилди. Эрдўған бу ҳақда твиттерда маълум қилди.
Эрдўғаннинг айтишича, лойиҳани 2019 йилгача амалга ошириш режалаштирилган. Туркия бу база эвазига Антарктикада қутб станциялари бўлган давлатлар қаторидан жой олади. Эрдўған бошқа тафсилотларга берилмаган.
Туркия 1959 йилда Вашингтонда имзоланган Антарктика ҳақидаги битим иштирокчиси ҳисобланади. Битимга кўра, Антарктикада фақатгина илмий фаолият олиб беришга рухсат берилган. Айни вақтда 50 дан кўпроқ давлат, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Япония, Янги Зеландия, Европа давлатлари бу битим иштирокчилари ҳисобланади. Ҳозирда Антарктикада 20 дан кўпроқ давлатнинг 90 дан ортиқ доимий ва мавсумий станциялари фаолият олиб боради.
Антарктика сайёрамизнинг жанубий қутби ҳудуди бўлиб, ўз ичига Антарктида ва унга бириккан ороллар ҳамда Атлантика, Ҳинд ва Тинч океани ҳудудларини олади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025