Ўзбекистон | 15:34 / 18.06.2018
18644
1 дақиқада ўқилади
Wi-Fi метронинг қайси бекатларида пайдо бўлди?
Тошкент метросининг “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларида Wi-Fi синов тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда Repost хабар бермоқда.
Қайд этилишича, интернет тест режими ишламоқда ва ташқи сайтларга улана олмайди. Симсиз тармоқ орқали фақат метрополитен ресурслари билан танишиш мумкин, у китоблар, мусиқалар ва фойдали ахборотларни қамраб олади. Келгусида ОАВ сайтларига ҳам кириш имконияти яратилади. Ўзбекистонни диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берувчи электрон гидлар пайдо бўлади.
Синов режими Мустақиллик кунигача ниҳоясига етиши айтиляпти.
Мавзуга оид
12:20 / 28.09.2024
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
19:10 / 27.09.2024
Тошкентда эркак шифокор муолажа пайтида аёл мижозини ўпиб олгани учун жазоланди
16:27 / 27.09.2024