Спорт | 20:14 / 19.06.2018
7038
1 дақиқада ўқилади

Япония - Колумбия ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди

Япония терма жамоаси ҳужумчиси Юя Осако Колумбияга (2:1) қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу ҳақда ФИФА сайти хабар бермоқда.

Осако ўйинда дастлабки гол урилган вазиятда иштирок этган, иккинчи бўлимда эса ғалаба келтирувчи голни урган эди.

Япония терма жамоаси навбатдаги ўйинни 24 июнь куни Сенегалга қарши ўтказади.

Мавзуга оид