Жаҳон | 14:49 / 19.06.2018
23872
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кекса орангутан ҳаётдан кўз юмди

Фото : Perth Zoo/Alex Asbury

Австралиянинг Пертидаги ҳайвонот боғида дунёдаги энг қари Суматра орангутани - Пуан 62 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.

«Қария» номига эга бўлган Пуан соғлиғидаги муаммолар туфайли заҳарлаб ўлдирилди.

2016 йилда 60 ёшли орангутан дунёда ўз тури бўйича энг қари вакил сифатида расман тан олинди. Шу билан бирга, ёввойи табиатда бу ҳайвонлар 50 йил ҳам яшамайди.

Орангутан Перт ҳайвонот боғида 1968 йилдан бери яшаган. Бу вақт давомида у 11 маротаба болалади.

Приматлар бўйича мутахассис Холли Томпсоннинг айтишича, Пуан ўз тури сақлаб қолинишига жуда катта ҳисса қўшди.

Суматра орангутанлари йўқолиб кетиш арафасида турибди. Ёввойи табиат бутунжаҳон фонди маълумотларига кўра, дунё бўйлаб бу турнинг тахминан 14600 вакили бор.

Мавзуга оид