Жамият | 17:40 / 19.06.2018
5167
1 дақиқада ўқилади

Олий суд раиси жойларда юриб муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти кўрсатмалари билан 2017 йил 15 ноябрь куни ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ҳуқуқбузарликка қарши курашиш «Республика комиссияси» ҳамда унинг минтақавий ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди.

Тизимли ва самарали олиб борилаётган бугунги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишда «Республика комиссияси»нинг суд органлари ходимлари жамоаси фаоллик кўрсатмоқда. 

17 июнь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Қашқар маҳалласига Республика ишчи гуруҳ вакиллари ташриф буюрди. Гуруҳга Олий суд раиси К.Камилов бошчилик қилди. 

Унда барча маҳаллий давлат органлари вакиллари, жамоатчилик ташкилотлари қатнашди. Асосий мақсад ҳудудлардаги жиноятчиликни олдини олиш ва профилактика чоралари қандай тартибда олиб борилишини кузатишдан иборат. Фуқаролар билан эркин мулоқот қилиниб, ҳудуддаги муаммо ва камчиликлар ўрганилмоқда. Олий суд раисининг кейинги ташрифлари режага асосан давом этади.

Мавзуга оид