Ўзбекистон | 19:10 / 20.06.2018
112533
2 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазири ишдан олинди, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ишдан олинди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси маълумот бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун ўтказилган йиғилишда Иноятов ишдан олиниб, вазирликка Шерзод Ҳотамович Шерматов янги раҳбар этиб тайинланган.

Собиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири (в.б) Шерзод Шерматов февраль ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар бўлганди.

Шерзод Ҳотамович Шерматов
Фото: Халқаро пресс клуб

1977 йилда туғилган Шерзод Шерматов Тошкент давлат техника университети битирувчиси саналади (1998). У шунингдек, АҚШдаги Йель университетини тамомлаган (2000). 

У 2014 йилдан 2016 йил ноябригача Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган, 2016 йил ноябридан 2017 йил  февралигача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Улуғбек Иноятов 2013 йилнинг февралидан буён Халқ таълими вазирлигини бошқариб келаётганди. Шу йилнинг апрель ойида республика бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ушбу вазирга ҳайфсан берилганди.

Фото: Улуғбек Иноятов

Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари алмаштирилди 

Мавзуга оид