Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонининг нефть бўйича режалари ҳақида маълумот берилди
Саудия Арабистонининг тахминича, нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишув (ОПЕК+) давлатлари қазиб олиш ҳажмини кунига 600-800 минг баррелга оширади. Бу ҳақда Financial Times газетаси ОПЕКдаги манбага асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистони нефть қазиб олишнинг эҳтимолий бундай ҳажми ОПЕК+ мамлакатлари ўртасида пропорционал равишда тақсимланишини хоҳлайди. Бу давлатлар ишлаб чиқаришни ошириш қувватига эга бўлиши лозим. Таъкидланишича, Ар-Риёднинг таклифи ҳозирги пайтда охиригача расмийлаштирилмаган. Манбанинг хабар беришича, у Саудия Арабистони вакилларининг Россия ва ОПЕК аъзоси бўлган мамлакатлар амалдорлари билан учрашувида муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони ва Россия ОПЕК+’да ҳамкорликни кучайтираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025