Спорт | 21:50 / 23.06.2018
21206
1 дақиқада ўқилади
Равшан Эрматов жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинига тайинланди
Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Испания – Марокаш ўйинини бошқаради. Беллашув 25 июнь куни Калининград шаҳрида соат 23-00да бошланади.
Бу Эрматов учун жаҳон чемпионатларидаги 11-ўйин бўлиб, ҳамюртимиз бу борада ўзига тегишли бўлган дунё рекордини яна узайтиради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.
Қайд қилиш жоизки, Равшан Эрматов фаолиятидаги учинчи жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У Жанубий Африкада ўтказилган ЖЧ-2010 ва Бразилияда ўтказилган ЖЧ-2014 мусобақаларида иштирок этиб, жами 9та ўйинни бошқарган ва дунё рекордини ўрнатган.
Мавзуга оид
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
16:59 / 27.10.2021
«Ошинг ҳалол бўлса, кўчада е». Эрматов иштирокида ўтган муҳокамада икки ҳакам хатосини тан олди, Асимов ва Серазитдинов қарорини тушунтирди
11:55 / 12.04.2021
Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди
12:50 / 06.04.2021