Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Қозоғистондаги автоҳалокат ҳақида расмий хабар берди
2018 йилнинг 25 июнь куни соат 22:15да Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган бирламчи маълумотга кўра, шу куни тахминан соат 09:30ларда Туркистон области, Толеби туманидан ўтувчи «Олмаота-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 733-км.да «Мазда-626» русумли д/р KZ 469 BMB 13 ва микроавтобус «Ssang Yong Istana» д/р KZ 506 SLA 13 автомобиль воситаларининг тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 1 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, Чимкент шаҳар касалхонасига ётқизилган.
Вафот этган фуқаронинг жасади Чимкент шаҳар касалхонасига сақланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари» (+998 71) 147-10-50.
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси +7 727 291-06-44.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди
16:35 / 06.04.2025