Қимматли буюмлар ва “Каптива” автомашинасини олиб қочган талончи қўлга олинди
23 июнь куни Самарқанд шаҳрида 2 номаълум шахс, Аратюнов кўчасида яшовчи А.Р. исмли аёлнинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, хонасидан пул ва қимматбаҳо буюмларни қидираётганларида А.Р. уйғониб қолганида уйидан 2 дона “Apple IPod” мобиль телефонлари, бижутерия тақинчоқлари ва пулларини олиб, уйи олдида турган “Каптива” русумли автомашинасини ҳайдаб олиб кетган эдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Оқдарё тумани Қозоқхўжа қишлоғи ҳудудидаги дала майдонидан тўлиқ ёниб кетган ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оқдарё тумани яшовчи О.Ю. ва Н.С. содир этганликлари аниқланиб қўлга олинган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:50 / 15.11.2024
Курск области собиқ раҳбари РФ ҳарбийлари талончилик қилганини тан олди
13:49 / 14.11.2024