Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 14,7 миллиард долларга етди
Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 14,5 млрд доллардан 14,7 млрд долларгача ошди.
Таъкидланишича, бу ерда бош компаниялар томонидан тақдим этилган кредитлар ҳисобга олинмайди.
Қарздорликнинг асосий ўсиши давлат секторига тўғри келади, у ерда курс ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда давлат қарзлари ўсиши 329 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Давлат ташқи қарзлари суммасининг қолдиғи 7,6 млрд доллардан 7,9 млрд долларгача ошди.
Хусусий ташқи қарз бўйича мажбуриятларнинг ўсиши банк секторида (70 млн доллар) ва нобанк молия муассасалари (3 млн доллар) секторида кузатилди.
Компанияларнинг хусусий ташқи қарзлари миқдори асосий қарздорлик ва фоизлар бўйича қарзни қоплаш ҳисобига 222 миллион долларга камайди. Натижада, хусусий ташқи қарз бўйича қарздорлик 6,3 миллиард доллардан 6 миллиард долларга пасайди.
Мавзуга оид
12:10 / 03.10.2024
Россия суди АҚШ икки банкининг 372 млн долларлик ҳисобрақамларини хатловга олди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
07:50 / 23.09.2024
Банк сири соҳасидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда
08:50 / 20.09.2024