Ўзбекистон | 11:24 / 28.06.2018
11913
1 дақиқада ўқилади

Бугун Сенатда чилим чекиш масаласи ҳал этилиши кутилмоқда

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 28 июн куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мазкур ялпи мажлисда “Эсктремизмга қарши курашиш тўғрисида“, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам маъқулланиши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлисида Бош прокурорнинг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, Ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилиши назарда тутилган.

Мавзуга оид