Жаҳон | 22:19 / 28.06.2018
4706
1 дақиқада ўқилади
Кения пойтахтидаги ёнғинда 15 киши ҳалок бўлди
Кения пойтахти Найробидаги йирик бозорлардан бирига ўт кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 70 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Шифокорлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтишмоқда. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, ёнғин бозордаги дўконлардан бирида бошланиб, тезда бутун бозорга ёйилган. Фожиа сабаби ҳали ўрнатилмаган.
Таъкидланишича, 2017 йилда ҳам ушбу бозорда ёнғин содир бўлган.