Спорт | 03:26 / 28.06.2018
9782
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 автоголлар борасида рекорд ўрнатди

Фото: Getty Images

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Мексика ҳамда Швеция терма жамоалари ўзаро куч синашди. "Екатеринбург Арена" стадионида кечган ўйин Швециянинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 74-дақиқада Мексика ҳимоячиси Эдсон Альварес ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Ушбу автогол жорий мундиалдаги еттинчиси бўлди. Автоголлар борасида 2018 йилги жаҳон чемпионати рекорд қайд этди. 

Аввалги рекорд 20 йил олдин. 1998 йилги жаҳон чемпионатида (6та автогол) қайд этилган эди. 

Мавзуга оид