Спорт | 02:04 / 29.06.2018
7396
1 дақиқада ўқилади

Япония сариқ карталар сони бўйича Сенегални ортда қолдириб, 1/8 финалга чиқди

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

H гуруҳининг сўнгги турида Колумбия Сенегални (1:0), Польша эса Японияни (1:0) енгди.

Натижада Колумбия 6 очко жамғариб, гуруҳда биринчи бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринни бир хил кўрсаткичга эга бўлган Япония ва Сенегал эгаллади - 4 очко, тўплар нисбати 4:4.

Мана шу ҳолатда фэйр-плей очколари ҳисобланди. Яъни сариқ ва қизил карталар учун бериладиган очколар бўйича Япония африкаликлардан ўзиб кетди (Сенегал ҳисобида 6та сариқ карта, Япония ҳисобида 4та).

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид