Ўзбекистон | 15:18 / 29.06.2018
11234
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Челябинск тракторлари йиғила бошлади

Фото: soyuzmash.ru

 Россия Федерацияси тракторсозлик заводининг Ўзбекистондаги дилери Road bilding technics корхонаси Б10М булдозерини йиғишни бошлади. Корхона йил давомида Челябинск трактор заводининг тракторларининг бутун бошли партиясини йиғишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Carzone хабар берган.

Шартномага кўра икки турдаги механик трансмиссияли Б10М ва Т10МБ тракторлари тайёрланади. Энг биринчи йиғилган машина нефть-газ саноатига сотилди.

Ўзбекистоннинг тракторсозлик бўйича ишлаб чиқариш базаси мавжуд, тажрибали мутахассислари бор. Ҳозир ўзбек корхонаси йиғиш технологиясини такомиллаштирмоқда ва сертификация масалаларини ҳал қилмоқда. Шундан сўнг тракторга махсус ёрлиқ қўйилади ва у Ўзбекистон-Россия маҳсулотига айланади. Бу техника импорт ҳисобланмайди ҳамда халқаро тендер ва танловларда Ўзбекистоннинг миллий маҳсулоти деб тақдим этилади.

Челябинск трактор заводи Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистонда йиғилади. Бу давлатлар қаторига Ўзбекистон бешинчи бўлиб қўшилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид