Спорт | 01:21 / 29.06.2018
7608
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Тунис Панамага қарши ўйинда камбэкни амалга оширди

Панама терма жамоаси жаҳон чемпионати G гуруҳининг 3-турида Тунис билан ўйнади. "Мордовия Арена"да кечган ўйин Туниснинг кичик фарқдаги ғалабаси билан якунланди – 1:2.

33-дақиқада Тунис ҳимоячиси Мериа ўз дарвозасига гол киритиб, Панамани ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 6-дақиқасида Бен Юссеф орадаги фарқни йўққа чиқарди. 66-дақиқада Хазри киритган гол Тунисга 3 очко келтирди. 

G гуруҳи. 3-тур

Панама – Тунис – 1:2 (1:0)

Голлар: Мериа, 33 - автогол (1:0). Бен Юссеф, 51 (1:1). Хазри, 66 (1:2). 
Панама: Пенедо, Мачадо, Р.Торрес (Техада, 56), Эскобар, Овалье, Барсенас, Гомес, Авила (Арройо, 81), Годой, Х.Родригес, Г.Торрес (Каммингс, 46).
Тунис: Матлути, Наггез, Бедуи, Мериа, Хаддади, Шаалали, Скири, Бен Юссеф, Слити (Халиль, 77), Сасси (Бадри, 46), Хазри (Срарфи, 89).
Огоҳлантиришлар: Сасси, 44. Бадри, 71. Авила, 78. Гомес, 80. Шаалали, 90+3. Техада, 90+6.

Мавзуга оид