Спорт | 20:59 / 02.07.2018
11680
2 дақиқада ўқилади

Неймар ва Фирмино голлари Бразилияни чоракфиналга олиб чиқди

Фото: Getty Images

Россияда жаҳон чемпионати плей-офф ўйинлари давом этмоқда.

1/8 финалда Бразилия ва Мексика беллашди. Ўйин «пентакампеонлар» ташаббуси остида ўтди ва улар рақиб дарвозасини икки марта ишғол этишди.

51-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Неймар чаққонлик билан бўш қолган дарвозага йўллади. Бу вазиятда дарвозабон Очоа жамоасига ёрдам беришга ожиз эди.

88-дақиқада Неймар чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, зарба йўллаганида, Очоа тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Бироқ, Фирмино унга биринчи бўлиб етиб келди ва бўш қолган дарвозани ишғол этди.

Бразилиянинг чоракфиналдаги рақиби Бельгия - Япония ўйинидан сўнг аниқланади.

ЖЧ-2018, 1/8 финал
Бразилия – Мексика 2:0 

2 июль, «Самара-Арена» 
Голлар: 1:0 – 51 Неймар, 2:0 – 88 Фирмино. 
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фернандиньо, 80), Каземиро, Коутиньо (Фирмино, 86), Виллиан (Маркиньос 90), Неймар, Габриэл Жезус.
Мексика – Очоа, Айяла, Маркес (Лайюн, 46), Альварес (Дос Сантос, 55), Сальседо, Гуардадо, Гальярдо, Вела, Эррера, Лосано, Эрнандес (Хименес, 60).
Огоҳлантиришлар: Альварес (38), Филипе Луис (43), Эррера (55), Каземиро (59), Сальседо (77).

Мавзуга оид