Тошкентда Пучон университетининг ташкил этилишидан қандай натижалар кўзланмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори олий таълимга қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга мувофиқ республикада юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлашни ташкил этиш, мамлакат мактабгача таълим муассасаларида кўп йиллар давомида олий маълумотли педагог ва тарбиячиларнинг етишмовчилигини тўлдириш, инновацион ва халқаро таълим муҳитини шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли самарали муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинди.
Мазкур қарор билан мамлакатнинг мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришнинг устувор вазифалари тўғрисида бундан олдинги хабарда маълумот берилди.
Ушбу қарор амалга оширилиши якунлари бўйича қуйидаги натижаларга эришилади:
Биринчидан, мактабгача таълим тизимини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш;
Иккинчидан, республика мактабгача таълим тизимига замонавий таълим технологиялари асосида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳити ривожланишига кўмаклашиш;
Учинчидан, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини таълим жараёнига самарали жорий этиш ҳамда унинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
Тўртинчидан, республикада мактабгача таълим тизими ривожланишига кўмаклашиш, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, ишлаб чиқариш ташкилотлари, саноат ва инфратузилма тармоқлари ўртасида мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш;
Бешинчидан, педагог кадрларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш, мактабгача таълим тизимида узлуксиз методик таъминлашнинг норматив-хуқуқий базасини мустахкамлаш.
Ушбу қарорнинг амалга оширилиши мактабгача таълим тизимини олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга мувофиқ юқори малакали педагогик кадрлар билан таъминлайди, инновацион ва халқаро таълим муҳитини шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муносабатлари билан узоқ муддатли самарали муносабатларни янада ривожлантириш имконини беради.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024