Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 7 фоизга оширилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 7 фоизга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги расмий вакили Kun.uz'га маълум қилди.
«Июль ойининг иккинчи ярмида ЭКИҲ миқдори 7 фоизга оширилиши кутилмоқда», дейди вазирлик вакили.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта, 2017 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрдан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Унга кўра, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилган. Айни пайтда энг кам миқдорлар қуйидагича:
- иш ҳақи — ойига 172240 сўм;
- ёшга доир пенсия ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336880 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 206720 сўм миқдорида.
Мавзуга оид
12:15 / 10.12.2019
Энг кам иш ҳақи қонунлардан чиқарилди. Энди қандай ҳисобланади?
12:05 / 30.10.2019
«Энг кам иш ҳақи» ўрнига энди «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» ишлатилади
13:21 / 13.08.2019
Энг кам иш ҳақи ўрнига базавий ҳисоблаш миқдори киритилиши айрим тўловларда қандай акс этади?
10:30 / 10.08.2018