Қозоғистонлик полвон учмоқчи бўлаётган иккита самолётни ушлаб тура олди (видео)
Қозоғистон пойтахти Остонанинг 20 йиллик юбилейи арафасида қозоғистонлик полвон Сергей Цирульников ўзининг навбатдаги 13-рекордини ўрнатди. 2 июлда полвон 120 от кучига эга, учмоқчи бўлаётган иккита кичик ўлчамли самолётни 3 дақиқа давомида арқон билан билакларида тортганча ушлаб турди.
Аввалроқ атлет худди шу йўл билан иккита йўлтанламас, 4 та от ва 10 нафар одамни ушлаб тура олган. Унинг айтишича, отларни ушлаб туриш энг қийини бўлган.
“Самолётларни ушлаб туриш йўлтанланмасларни ушлашдек ҳис қолдирди. Бироқ бу гал менинг билагимдаги майда томирлар ёрилиб кетди. Мен янги рекордимни шаҳар кунига бағишлайман”, деб айтган полвон.
Цирульниковнинг режалари орасида мамлакатнинг ҳар бир шаҳрида янги жаҳон рекордини ўрнатиш бор. Унинг фикрича, бу мамлакатнинг кучи ва қудрати исботи бўлади.
6 июлда Остонанинг 20 йиллиги нишонланади. Юбилей санани кенг нишонлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024