Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада ноодатий иссиқ ҳаво қурбонлари сони 33 нафарга етди
Канаданинг Квебек вилоятида ҳукм сураётган ноодатий иссиқ ҳаво сабабли вафот этганлар сони 33 кишигача етди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш вазири Люси Шарлебуа маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, 18 киши вилоятнинг энг йирик шаҳри бўлган Монреалда вафот этган.
Шарлебуа огоҳ бўлишни ва саломатликка путур етказувчи муаммоларни бартараф этиш учун барча чораларни кўриш давом этилишини айтган.
Аввалроқ иссиқ ҳаводан кўпроқ сурункали, руҳий касалликларга эга одамлар, кондиционер бўлмаган хоналарда кўп вақт қолиб кетувчи ёлғиз одамлар жабр кўришлари мумкинлиги маълум қилинган. Таъкидланишича, охирги марта иссиқ ҳаво Монреалда 2010 йил ёзида кузатилган ва 106 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Канада миллий метеоролик бюроси маълумотларига кўра, Квебек, Онтарио вилоятларининг жанубий қисми ва Атлантика билан чегарадош ҳудудларда 29 июндан бери экстремал иссиқ ҳаво ҳукм сурмоқда. Кун давомида ҳаво ҳарорати 30-40 градус дарагажача қизиб кетмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, Шарқий Канадага совуқ ҳаво фронти 6 июлда келади ва ҳароратнинг 23 даражагача пасайишига олиб келади.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025