Спорт | 01:37 / 11.07.2018
13596
2 дақиқада ўқилади

Маҳрез "Манчестер Сити"га ўтди

Фото: Манчестер Сити

"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради. Бу ҳақда "Манчестер Сити" расмий сайти маълум қилди. 

27 ёшли футболчи шаҳарликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Маҳрез "Манчестер Сити"да 26-рақамда тўп суради. 

"Мен "Манчестер Сити"га ўтганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу жамоа Пеп Гвардиола қўл остида ажойиб футбол намойиш этмоқда. "Манчестер Сити" ўйинларини ҳаттоки четдан туриб кузатиш ҳам ёқимли. Гвардиола ҳужумкор футбол фалсафасига содиқ ва бу менга жуда мос келади. Жамоа ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. "Манчестер Сити" инглиз футболини ўзгартирмоқда, мен эса унинг бир қисми бўлишни хоҳлайман", – деди Маҳрез. 

Аввалроқ, "Манчестер Сити" Маҳрезнинг трансфери учун "Лестер"га 60 млн фунт стерлинг тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Мавзуга оид