Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада сайловолди кампанияси вақтида 520дан кўпроқ сиёсатчи ўлдириб кетилди
Мексикада умумий сайловлардан олдин ўтган сайловолди кампанияси вақтида 523 сиёсатчи ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Etellekt таҳлилий компанияси докладида айтилган.
Бу давр 2017 йил 8 сентябрдан сайловлар ўтган 2018 йил 1 июлгача бўлган вақтни қамраб олади. Ҳаммаси бўлиб 152 сиёсатчи, жумладан турли лавозимларга 48 номзод ва турли лавозимдаги 371 давлат хизматчиси ўлдирилган.
Ўртача кунига 1,7 нафар сиёсатчи ва амалдор ўлдирилган. Уларга ҳужумларнинг умумий сони 1,2 мингтага етган. Сайловлар куни эса мамлакатнинг 26 та штатида 138 та ҳужум ва 7 та қотиллик қайд қилинган.
Сайловлар натижаларига кўра Андрес Мануэль Лопес Обрадор ғалаба қозонган. У 1 декабрда президент лавозимини бажаришга киришади. Обрадор жиноятчиликка қарши курашиш йўналишини куч ишлатишдан ижтимоий кураш томон ўзгартиришга ваъда берган.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
00:27 / 10.05.2025