Брюсселда ўтаётган НАТО саммитида қандай масалалар кўриб чиқилмоқда?
Масалан, НАТОга аъзо давлатларнинг аксарияти мудофаа учун харажатларни ошириш ниятида, деди Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг.
Бу ҳақда у биринчи ялпи йиғилиш якунларига бағишланган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилган.
2008 йили Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммитида альянс аъзолари ҳарбий харажатлар учун ЯИМнинг 2 фоизи миқдорида маблағ ажратиш мажбуриятини олишган эди.
«Харажатлар юки тақсимоти бўйича миллий режаларга асосланиб, биз 2014 йилгача бўлган даврда яна 266 миллиард доллар қўшимча маблағ ажратилишини кутмоқдамиз», — деди НАТО бош котиби.
2017 йил июнь ойи ҳолатига блокнинг 29 аъзосидан мамлакат ЯИМнинг 2 фоизидан кам бўлмаган маблағ ажратган давлатлар АҚШ, Буюк Британия, Греция, Польша, Руминия ва Эстония бўлиб турибди.
11 июль, чоршанба куни бўлиб ўтган НАТО саммити Ироқда миллий хавфсизлик кучларини ўқитишга ихтисослашган ноҳарбий миссия тузилишини тасдиқлаган. Унга Канада бошчилик қилади.
Саммит давомида НАТО Россияни провокацияларда ҳам айблашга улгурган. «Россия Федерацияси НАТО чегаралари олдида провокацион фаолият олиб бормоқда, жумладан, Калининградда ракеталар жойлаштириб», дейилади саммит баёнотида.
Альянс саммити баёнотида, шунингдек, коинот мудофаа ва тийиб туриш учун катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида ҳам гап боради.
«НАТО мудофаа ва тийиб туриш учун катта аҳамият касб этадиган, коинот бўйича умумқамровли стратегия ишлаб чиқмоқда», дейилади саммит баёнотида.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024