Спорт | 16:30 / 12.07.2018
15887
1 дақиқада ўқилади

Хорватия ҳукумати аъзолари йиғилишга терма жамоа футболкаларида келишди

Хорватия ҳукумати аъзолари миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати финалига чиқишига оригинал тарзда реакция билдиришди.

Бугун, 12 июль куни ўтказилган ҳукумат йиғилишига вазирлар Хорватия терма жамоаси либосларида келишган.

Хорватия терма жамоаси ярим финал учрашувида Англия терма жамоасини мағлубиятга учратди. Бу терма жамоанинг 1998 йилдаги рекорди янгиланиши бўлди, ўшанда хорватлар мундиал ярим финалига қадар етиб боришганди.

Хорватия терма жамоаси энди 15 июль куни Москвадаги «Лужники» ўйингоҳида Франция термасига қарши финал учрашувида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. У турнир мобайнида Россияга бориб, оддий мухлислар қаторида терма жамоа ўйинларини кузатиб келмоқда.

Мавзуга оид