Ўзбекистон | 02:11 / 12.07.2018
132956
2 дақиқада ўқилади

Кечки таълим шакли жорий этилаётган олийгоҳлар маълум бўлди

Фото: KUN.UZ

Олий таълим муассасаларида таълим нафақат сиртқи ёки махсус сиртқи, балки кечки таълим шакли ҳам жорий этилмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов Kun.uz'га маълум қилди.

«Олий таълим муассасаларида 2018/19 ўқув йилида кечки таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди. Булар қаерда? Асосан кечки таълимга талаб юқори бўлган йўналишлар ва аҳоли яшаш жойи инобатга олинди. Масалан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат педагогика университети, Наманган давлат университети, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида кечки таълим шу йил ташкил этилмоқда», дейди вазир.

Маълум қилинишича, кечки таълимда ўқиш учун бир нечта йўналишда квоталар белгиланган бўлиб, вазир билан интервьюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Mover'да кўриш (Tas-ix)

Youtube'да кўриш

Мавзуга оид